Жаҳон | 00:28 / 16.09.2017
4253
1 дақиқада ўқилади

Тайландда бир қатор портлашлар оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлди

Тайланднинг аксарият аҳолиси малай миллатига мансуб мусулмонларни ташкил қилувчи Ялла вилоятида 14 сентябрда содир этилган учта портлаш оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлди. Учта қўлбола бомба эрталаб полиция бўлими ёнида портлатилган.

Яраланган полициячилардан бири оғир жароҳатлардан 15 сентябрда шифохонада ҳалок бўлган, яна бир полициячи 14 сентябрда ҳалок бўлган. 

Мамлакатнинг Учинчи миллий телеканали маълумотларига кўра, портлаш оқибатида яраланганлар сони 26 нафарга етган, улардан кўпчилигини полициячи ва ҳарбийлар ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид