Дунёнинг энг оғир вазнли аёли ҳаётдан кўз юмди
Дунёнинг энг оғир вазнли аёли - мисрлик Имон Аҳмад Абдул Атий БААда ҳаётдан кўз юмди. Қатор ОАВ шу ҳақида хабар берди.
Аёл яқиндагина 37 ёшини яқинлари даврасида қарши олган эди. Унинг вазни дастлаб 500 килограммдан ортиқ бўлган. Кейинчалик Имон шифокорлар ёрдамида 140 килограммга озишга муваффақ бўлганди.
Имон Аҳмад Абдул Атий қатор касалликлардан азият чеккан - унда иситма, пешоб йўллари инфекцияси, ўткир буйрак етишмовчилиги ва оғир дегидратация қайд этилган, шу билан бирга уни ошқозон найчаси орқали овқатлантиришган. Вақти-вақти билан ҳушдан кетиш ҳолатлари аёлнинг психик ва психологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, унда оғир аортал стеноз борлиги аниқланган.
Онасининг сўзларига кўра, сўнгги 25 йилда аёл уйдан ташқарига чиқмаган.
Бундан аввал Имоннинг Ҳиндистон, БААдаги даволаш жараёнлари, шифокорларнинг фикр-мулоҳазалари ҳақида мунтазам равишда маълумот бериб борилганди.
Дунёнинг энг оғир вазнли аёлини босқичма-босқич даволаш режалаштирилган эди. Аёл даволанишнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтиб, иккинчи босқичда тургани, ўзини анча яхши ҳис қилаётгани ва ҳатто табассум қилгани ҳақида маълум қилинганди.
9 сентябрь куни Имон ўзининг 37 ёшлигини махсус сана муносабати билан Мисрдан етиб келган онаси, опаси ва жияни билан қарши олган. Унинг хонаси чиройли безатилиб, шифохона ходимлари ҳам байрамга қўшилишган.
Дунёдаги энг оғир вазнли аёл Абу-Заби шифохонасига келтирилди (видео)
"Дунёдаги энг оғир вазнли аёл"нинг опаси шифокорларни ёлғон гапиришда айблади
Дунёдаги энг оғир аёл қисқа вақт ичида ақл бовар қилмас даражада озди
Мавзуга оид
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
14:45 / 18.07.2024
Росстат биринчи марта ташқи сабаблардан ўлим ҳақидаги маълумотларни яширди
10:44 / 17.04.2024
ИИБ ходими ИИВ госпиталида вафот этди. Марҳумнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда
10:40 / 08.04.2024