Покистонда жангарилар университетга ҳужум қилди
Покистоннинг Пешовар шаҳридаги қишлоқ хўжалиги университети кампусига уч нафар қуролланган номаълум шахс ҳужум уюштирди, камида 11 киши жабрланди, деб хабар бермоқда Geo TV телеканали маҳаллий манбаларга таянган ҳолда.
Унинг маълумотларига кўра, ҳужум қилган ниқобли шахслар кампус ҳудудига кириб келган ва талабаларга қарата тартибсиз равишда ўт очган.
Маҳаллий Dawn газетасининг ёзишича, ҳужум қилган шахслар ётоқхона ҳудудига ҳам кириб олишнинг уддасидан чиқишган. Шу билан бирга нашрнинг таъкидлашича, ётоқхона ичида қанча талаба бор эканини аниқ айтиб бўлмаяпти.
Ҳодиса юз берганидан сўнг воқеа жойига полиция ва армия бўлинмалари етиб келди. Улар жангариларни йўқ қилгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, 3 киши ҳужум қилган. Reuters тарқатган хабарга кўра, «Толибон» ҳаракати ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Шаҳарнинг асосий қисми - Юниверсити Роуд – амалиёт вақтида ёпиб қўйилди.
Мавзуга оид
14:32 / 14.11.2024
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024