Facebook янги тизимни ишга туширмоқда
«Фейсбук» ижтимоий тармоғи юзларни фарқлаш дастурини ишга туширмоқда. Тизим ҳар бир юкланаётган янги фотосурат ҳақида барча фойдаланувчиларга хабарнома юборади, унда ўша фойдаланувчилар таниб олинади – бу ҳаттоки улар суратда тўғридан-тўғри белгиланмаган бўлса ҳам юз беради.
Бироқ чекланган фойдаланувчилар кўриши мумкин бўлган фото эътиборга олинмайди, деб хабар бермоқда euronews.
Таъкидланишича, биринчи навбатда, бундай ғоя «фирибгарлар» - ўз аватарига бошқа одамлар фотосуратини қўядиганлар билан курашишга қаратилган.
Бундан ташқари, дастур фотосуратларни таърифлашни яхшилашга ёрдам беради: тизим томонидан товуш орқали тақдим этилувчи бундай матнлар кўзи ожиз фойдаланувчиларга мўлжалланган.
Янги имконият АҚШда ноябрь ойида кенгайтирилган равишда синовдан ўтказилди.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
22:51 / 05.03.2024