Ўзбекистон | 10:45 / 16.01.2018
49641
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хорижликлар учун прописка икки баробарга арзонлашди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискадан ўтишни хоҳлаган хорижлик фуқаролар эндиликда янги қурилган турар-жойда қиймати камида 600 млн сўмлик хонадонни сотиб олишлари ва доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ бундай битимларнинг минимал миқдори 150 минг доллар (тахминан 1,2 млрд сўм)ни ташкил этган.

Norma.uz’нинг хабар беришича, бундан ташқари, нотариал тасдиқлаш учун давлат божининг минимал ҳажми ҳам пасаяди. Бож янги турар-жой учун олди-сотди миқдоридан 10 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид