Жаҳон | 00:19 / 19.01.2018
18382
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик Қирғизистон чегарасини Ўзбекистон фуқароси паспорти билан ўтишга уринди

Қирғизистон чегарачилари Қозоғистондан Қирғизистонга қалбаки паспорт бўйича ўтишга уринган Хитой фуқаросини қўлга олишди.  
     
Таъкидланишича, паспорт назоратида хитойлик Ўзбекистон фуқароси паспортини тақдим қилган. Чегарачи паспортни текшириб, унда расм ўзгартирилганини аниқлаган.

“Сўроқ вақтида 40 ёшли эркак Хитой фуқароси эканлиги аниқланган. Унинг айтишича, у қалбаки паспортни Туркияда сотиб олган. Ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин хитойлик миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бўлими ходимларига топширилган”, деб маълум қилинган чегара хизматида. 

Мавзуга оид