Жамият | 09:31 / 30.01.2018
63477
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аёл ўз чақалоғини совуқ кунда спорт сумкасига солиб, кўчага ташлаб кетди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида чақалоқ топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Сергели туманида 27 январь куни соат 14:00ларда Лутфикор 4-тор кўчасида яшовчи фуқаро, уйи олдига яқинлашганида спорт сумкасига солинган, янги туғилган жинси ўғил болага мансуб бўлган чақалоқ топиб олиб ИИБга хабар берган.

Чақалоқ касалхонага ётқизилган. Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган.
 

Мавзуга оид