Трамп АҚШ тарихидаги энг номашҳур президент деб топилди
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп АҚШ президентларининг ҳар йилги рейтингида охирги ўринни эгаллади. Ушбу рейтинг сиёсатшунос олимлар фикрлари асосида тузилади.
Хьюстон университети ва Бойс университети мутахассислари Америка сиёсий фанлар уюшмасининг президент секцияси аъзолари ҳисобланган 170 нафар мутахассис ўртасида сўровнома ўтказишди. Улардан АҚШнинг барча президентларининг тарихда тутган ўринларини 0 дан 100 баллгача шкала бўйича баҳолаб чиқиш сўралган.
Сўровномага кўра, рейтингга 100 баллдан 95,03 балл тўплаган Авраам Линкольн етакчилик қилмоқда. Унинг ортидан 92,59 балл билан АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон, сўнгра Франклин Делано Рузвельт, Теодор Рузвельт, Томас Жефферсон, Гарри Труман, Дуайт Эйзенхауэр келмоқда.
Биринчи 7 ўрин сўровнома ўтказилиши бошланган 2014 йилдан бери ўзгаришсиз қолди. 8-ўринни 71 балл билан Барак Обама эгаллади ва у ўтган йилги рейтингга нисбатан 10 поғонга юқорилаган.
Амалдаги президент Дональд Трамп 12,34 балл билан охирги ўринни эгаллади ва АҚШ тарихидаги энг номашҳур президент деб топилди. Трамп одатда фаолияти тарихчилар томондан салбий баҳоланадиган собиқ президентлар Жеймс Бьюкенен, Уильям Генри Гаррисон ва Франклин Пирсдан ҳам анча ортда қолган.
2017 йил 18 декабрда Трамп ўз рафиқаси Меланья Трампдан ҳам номашҳурроқ экани маълум бўлган. Сентябрда эса Трампнинг рейтинги 71 йил ичидаги рекорд даражадаги паст кўрсаткичларга тушиб кетган. Сўралганлардан 66 фоизи Трамп давлатни бирлаштиришдан кўра унинг тавофутланишига кўпроқ ҳисса қўшган, деган фикр билдиришган.
АҚШда февраль ойининг 3-душанбаси “Президентлар куни” сифатида нишонлаб келинади.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024