Филнинг эркакка ҳужуми аянчли якунланди (видео)
Интернетда ҳиндистонлик фермернинг фил томонидан ҳужумга учраши видеоси пайдо бўлди. Видео YouTube’да жойлаштирилган.
Воқеа Андхра-Прадеш штатидаги Бангарапет шаҳри яқинида юз берган. Видеода фил эркакни таъқиб қилиб, уни топтаётганини кўриш мумкин. Атрофдаги одамлар филни қувиб юборишга ҳаракат қилишган.
Ҳужум оқибатида 56 ёшли фермер ҳалок бўлган. Ўрмон хўжалиги департаменти унинг оиласига товон пули сифатида 7,7 минг доллар тўлаб беришга рози бўлган.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, шаҳар аҳолиси анчадан бери ёввойи ҳайвонлар тажовузидан азият чекиб келади. Одамлар ҳукуматга ҳайвонларни қувиб юбориш илтимоси билан мурожаат қилганларига қарамай, муаммо ҳанузгача ҳал қилинмаган.
Мавзуга оид
22:19 / 24.09.2024
АҚШ Ҳиндистонга қарийб 300 та тарихий буюмларини қайтаради
17:09 / 24.09.2024
“Ҳамма фермер имзо қўйиб бериши керак” — пахта етиштирувчилар нархни туширишга мажбурланмоқда
21:42 / 23.09.2024
Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
19:47 / 23.09.2024