Ўзбекистон | 19:20 / 02.03.2018
48100
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги фожианинг еттинчи қурбони шахси аниқланди

Фото: Tengrinews

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида рўй берган ЙТҲ юзасидан қўшимча ахборот берди. Вазирликнинг Telegram’даги каналида маълум қилинишича, Манғистонда ёниб кетган автомобилда бўлган еттинчи киши ҳам Ўзбекистон фуқароси, у ҳам Хоразмдан бўлган.

Бундан олдинроқ вазирлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган олти кишининг рўйхатини берган эди. Шу тариқа, фожиа қурбонларининг барчаси Хоразм вилоятидан бўлиб чиқди.

Lada Largus ҳайдовчиси:

Расулбек Қўзибоевич Аллаяров. 1981 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулчи кўчаси,19-уй.

Lada Largus йўловчилари:

Зокир Қуронбоевич Душамов. 1977 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чукли қишлоғи, Тўқманғит маҳалласи, рақамсиз уй.

Шерзод Сапарбоевич Раҳимов. 1980 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулистон шаҳарчаси, рақамсиз уй.

Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, Найман қишлоғи, рақамсиз уй.

Ғайрат Рўзматович Мадаминов. 1985 йилда туғилган. Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Maxтумқули кўчаси, 34-уй.

Болтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғи, рақамсиз уй.

Санжар Турдиевич Машарипов. 1991 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Остона қошлоғи, рақамсиз уй.

Айни пайтда ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. ФВВ фожиа юзасидан махсус телефон рақами  очди: (+998 71) 147-10-50.

Мавзуга оид