Президент соя етиштирувчилар ассоциациясини тузиш ҳақида топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманида иқтисодий лойиҳалар билан танишиш чоғида соя етиштирувчилар ассоциациясини тузиш ҳақида топшириқ берди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбари соя ёғи харидоргир ва соғлиқ учун фойдали экани, унинг шроти парранда учун зарур озиқа бўлишини таъкидлади.
Шу ерда Самарқанд вилоятида паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Президент лойиҳалар қамровини ошириш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, айтган масалаларини жойида ҳал қилди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024