Light | 23:10 / 25.03.2018
40888
2 дақиқада ўқилади

Энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар номи эълон қилинди

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида бешинчи йил кетма-кет Сингапур етакчилик қилмоқда. Энг арзон шаҳар сифатида эса Дамашқ эълон қилинди. The Telegraph шу ҳақида хабар берди.

Энг қиммат шаҳарлар рейтингининг иккинчи ўрни ўтган йилга нисбатан беш позицияга кўтарилган Парижга насиб этди. Етакчилар учлигини бир поғона юқорилаган Цюрих якунлайди. Шунингдек сезиларли даражада ўсишни қайд этган шаҳарлар орасида Осло ва Сидней номлари келтирилган.

Сингапур. Фото: greenway.com
Париж. Фото: publimetro.com
Цюрих. Фото: wallhere.com

Суриянинг Дамашқ шаҳри дунёнинг энг арзон шаҳри дея эълон қилинди. Ўтган йили бу ўринда Олмаота номи қайд этилган эди, бу йил у иккинчи ўриндаги энг арзон шаҳар. Шунингдек энг арзон шаҳарлар ўнлигидан Каракас (Венесуэла), Лагос (Нигерия), Бангалор (Ҳиндистон), Карачи (Покистон), Жазоир (Жазоир), Ченнай (Ҳиндистон), Бухарест (Руминия) ва Нью-Деҳли (Ҳиндистон) ўрин олган.

Дамаш. Фото: ThoughtCo.com

Мавзуга оид