Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинган оилавий корхоналар сони айтилди
Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони - 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига 13275тани ташкил этиб, улардан 12695таси ёки 95,6% фаолият юритади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида айтилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат рўйхатидан ўтганларнинг ҳамда фаолият кўрсатаётганларнинг умумий сони ўртача 28,1%га ошганлигини таъкидлаш лозим.
Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида қаралганда оилавий корхоналарнинг 37,6% ёки 4775таси саноат, 20,8% ёки 2642таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 15,4% ёки 1949таси савдо, 11,8% ёки 1496таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 1,4% ёки 182таси қурилиш, 1,3% ёки 159таси ахборот ва алоқа, 1,1% ёки 143таси ташиш ва сақлаш, 0,9% ёки 121таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 9,7% ёки 1228таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024