Жаҳон | 10:29 / 01.05.2018
4324
1 дақиқада ўқилади

Трамп: журналистлар ўзининг фейк хабарларига ўзи ишонмайди

Фото: Yuri Gripas/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, журналистлар сўнгги вақтларда жуда катта миқдорда ишончсиз янгиликларни чиқармоқда. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Фэйк Ньюз ақлдан озди ва фақат номи ошкор этилмаган манбалардан фойдаланган ҳолда янгиликларни чиқармоқда. Улар бутунлай таслим бўлиш ёқасида. Президент маъмуриятининг жуда катта муваффақияти шундаки, биз уларга ҳаттоки ўзлари ҳам ишонмайдиган нарсаларни гапириш ва қилишга мажбурладик. Ҳақиқатдан ҳам ёмон одамлар!», - дея ёзган Трамп.

Бошқа бир твитда эса у Оқ уйнинг ишини ижобий баҳолаб, бу «жодугарларга сохта овга» қарамай юз берганини айтди.

Мавзуга оид