Ўзбекистон | 10:20 / 19.07.2018
6708
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди
2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра 2018-йил 27-мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
22:45
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
17:01 / 29.10.2024
Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди
07:30 / 28.10.2024