Telegram фаолиятида узилишлар рўй берди
Downdetector портали берган хабарга кўра, Telegram мессенжери фойдаланувчилари ундан фойдаланишда муаммога дуч келди.
Тизимдаги узилишлар 22 июль куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Россия, Италия, Буюк Британия, Франция, Германия ва Мисрда кузатилган. Шунингдек, АҚШнинг бир нечта штатларидан ҳам мессенжер ишидаги носозликлар билан боғлиқ шикоятлар келиб тушган.
Қайд этилишича, фойдаланувчиларнинг 48 фоизи хизматга уланиш билан боғлиқ муаммога дуч келишган, 27 фоизи рўйхатдан ўта олмаган бўлса, яна 23 фоиз фойдаланувчи хабарлар жўнатиш ва қабул қилишда муаммоларга дуч келган.
Охирги марта Telegram ишида носозликлар 1 июль куни кўзга ташланган эди. Ўшанда мессенжер Россия, Италия, Буюк Британия, Нидерландия ва Франция давлатларида ишламай қолган эди.
Мавзуга оид
23:08 / 04.10.2024
Telegram фаолиятидаги узилишларга Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар сабаб бўлгани айтилди
17:47 / 02.10.2024
“Telegram фойдаланувчилари аккаунтлари бўйича ҳукуматдан сўров келганини била олади” — Павел Дуров
15:30 / 26.09.2024
Павел Дуров француз терговчиларига йилига атиги бир дирҳам ишлаб топишини айтган — ОАВ
18:35 / 23.09.2024