Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташланди
Бугун, 30 август куни Монакода Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсуми гуруҳ босқичи учун қуръа ташланди.
Янги форматга кўра 26 жамоа гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Қолган 6та иштирокчи плей-офф орқали аниқланди.
Қуръа арафасида Европанинг 32 жамоаси 4 саватчага ажратилди.
Биринчи саватчадан мусобақанинг амалдаги ғолиби, Европа лигаси ғолиби ҳамда УЕФА коэффициентлар рейтингида энг юқорида турган 6 лиганинг чемпион жамоалари ўрин олишди, биринчи саватча қуйидаги жамоалардан таркиб топди: «Реал» (ЕЧЛ ғолиби), «Барселона» (Испания чемпиони), «Манчестер Сити» (Англия чемпиони), «ПСЖ» (Франция чемпиони), «Атлетико» (ЕЛ ғолиби), «Бавария» (Германия чемпиони), «Ювентус» (Италия чемпиони), «Локомотив» (Россия чемпиони).
Анъанага кўра, бир мамлакат жамоалари битта гуруҳдан жой олмаслиги таъминланди.
Қуръа натижаларига кўра, «Реал» «Рома», ЦСКА ва жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
«Барселона» эса гуруҳ босқичида «Тоттенҳэм», «ПСВ» ва жамоаларига қарши иккитадан ўйин ўтказади.
A гуруҳи: «Атлетико», «Боруссия» Д, «Монако», «Брюгге»;
B гуруҳи: «Барселона», «Тоттенҳэм», «ПСВ», «Интер»
C гуруҳи: «ПСЖ», «Наполи», «Ливерпуль», «Црвена Звезда»
D гуруҳи: «Локомотив», «Порту», «Шальке-04», «Галатасарой»;
E гуруҳи: «Бавария», «Бенфика», «Аякс», АЕК
F гуруҳи: «Манчестер Сити», «Шахтёр», «Лион», «Ҳоффенҳайм»;
G гуруҳи: «Реал», «Рома», ЦСКА, «Виктория» Пльзень
H гуруҳи: «Ювентус», «Манчестер Юнайтед», «Валенсия», «Янг Бойз».
Мавзуга оид
16:14 / 19.09.2024
ЕЧЛ эволюцияси — «митти юлдузлар» дунё футболини қай тариқа забт этгани ҳақида
14:32 / 17.09.2024
ЕЧЛда янги мавсум бошланмоқда. Қийин саволларга оддий жавоблар
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
17:23 / 29.08.2024