Фан-техника | 15:33 / 05.09.2018
3413
2 дақиқада ўқилади

Facebook Blackberry’ни овозли хабарлар технологиясини ўғирлаганликда айблаб судга берди  

Фото: REUTERS

Facebook Blackberry компаниясини овозли хабарлар технологиясига бўлган патент ҳуқуқини бузганликда айблади. Бу ҳақда Сан-Франциско федерал судига таяниб Bloomberg хабар берди.

Facebook’нинг 118 саҳифали даъвосида Канаданинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи компанияси овозли хабарлар технологияси билан боғлиқ олтита патентни «ўғирлаганлиги» билдирилган. Америка компанияси Blackberry’ни шунингдек графика, видео, аудио ва GPS соҳаларида муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблаган.

Facebook бу билан Blackberry’га нисбатан иккинчи марта айблов эълон қилмоқда. Март ойида компания хабарларни етказиш технологиясидан ноқонуний равишда фойдаланганликда айбланганди.

Ўша ойнинг ўзида Blackberry Калифорния судига мурожаат қилиб, Facebook’ни унинг ишланмаларидан WhatsApp ва Instagram’да ноқонуний фойдаланганликда айблаганди. Компаниянинг билдиришича, ижтимоий тармоқлар унинг интерфейс, аккумулятордан фойдаланиш муддати ва хавфсизлик соҳасидаги ишланмаларини ўзлаштириб олган.

2016 сентябрда BlackBerry дастурий таъминот ишлаб чиқариш билан шуғулланиши боис смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатишини билдирганди, аммо ҳалигача мобил қурилмалар ишлаб чиқаришни тўхтатгани йўқ.

Мавзуга оид