Ўзбекистон | 09:00 / 03.10.2018
11181
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«International Paper» - сифатли қоғоз маҳсулотлари қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда

«International Paper» хусусий корхонаси 10 йилдан ошиқ вақт давомида санитар-гигиеник маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Корхона ишлаб чиқараётган ҳожатхона қоғози, салфеткалар ва қоғоз сочиқлар нафақат Ўзбекистон бозорида, балки қўшни давлатларда ҳам яхши танилган.

Фото: International Paper

Корхонамиз маҳсулотни «ноль»дан, яъни хомашё сифатида целлюлоза ёки макулатурадан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаради. Бунинг учун биз ишлаб чиқаришда янги русумдаги, «кресчен-формер» туридаги қоғоз ишлаб чиқарувчи ускунадан фойдаланамиз. Бу ускунада ишлаб чиқарилган санитар-гигиеник қоғоз, ҳожатхона қоғози, қоғоз салфеткалари ва бошқа қоғоз маҳсулотлари учун хомашё (полуфабрикат) сифатида ишлатилади. Санитар-гигиеник қоғозимиз сифати юқори бўлгани учун биз қўшни давлатлар бозорида ҳам бошқа хорижий ишлаб чиқарувчилар билан етарли даражада рақобатлаша оляпмиз. Маҳсулотларимиз Марказий Осиё давлатлари, Озарбойжон ва Афғонистонга экспорт қилинади. Келажакда Россия ва Яқин Шарқ давлатлари бозорига кириб боришни режалаштиряпмиз. Ҳозирги пайтда корхона маҳсулотлари сотиш таркибида 80 фоизгача экспорт турибди.

Фото: International Paper

Мамлакатимизда президентимиз ўтказаётган иқтисодий ислоҳотлардан руҳланган ҳолда ҳамда халқимизнинг сифатли маҳсулотларга нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида жорий йилда ишлаб чиқаришни кенг кўламда модернизация қилишни бошладик. Модернизацияга сарф қилинадиган инвестициялар қиймати тахминан 10 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Шу мақсадда Италия ва Германия компанияларидан конвертинг учун замонавий ускуналарни сотиб олдик. Бунда бизга «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ёрдам кўрсатди. Ҳозирги вақтда янги санитар-гигиеник қоғоз ишлаб чиқарувчи ускуна сотиб олиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юбордик. Ускуна нархи 3 миллион АҚШ долларини ташкил қилади ва у Хитой Халқ Республикасидаги етакчи корхоналардан бири томонидан ишлаб чиқарилади. Уни сотиб олишда биз «UzbekLizingInternational A.O.» компаниясининг лизинг хизматидан фойдаланишга қарор қилдик. Чунки биз бу компания билан кўп йиллик ҳамкорлик тажрибасига эгамиз. Бу компания билан амалга оширилган барча лойиҳаларимиз омадли чиққан.

Фото: International Paper

Янги ускуна бир кунда 60 тоннагача санитар-гигиеник қоғоз ишлаб чиқариш қувватига эга, бир йилда бу 20 минг тонна маҳсулот деганидир. Бу ускуна 2019 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган, шунда корхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати 60-70 фоизга ошади. Бунинг эвазига биз нафақат маҳсулот ҳажмини оширамиз, балки унинг турини ҳам кўпайтирамиз.

Юқорида айтилганидек, санитар-гигиеник қоғоз қоғоз маҳсулотлари учун хомашё сифатида ишлатилади. Биз ишлаб чиқарилаётган санитар-гигиеник қоғоз маҳсулотининг барчасини ўз корхонамизда қайта ишламаймиз, маҳсулотнинг бир қисми бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотилади. Бунинг натижасида бошқа компаниялар ҳам ишлаб чиқариш қувватини ошириши учун имконият пайдо бўлади, ҳатто янги компаниялар ҳам тузилиши мумкин. Шундай қилиб, биз ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали республикада янги иш ўринлари яратилишига хизмат қиламиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид