Осиё Кубоги мезбонлар учун муваффақиятсиз бошланди
Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги старт олди.
Мусобақанинг илк ўйинида А гуруҳи вакиллари БАА ва Баҳрайн терма жамоалари беллашди.
Ўйиннинг 79-дақиқада Роҳаймий гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 88-дақиқада Аҳмад Халил ўта шубҳали тарзда белгиланган пенальтини (тўп меҳмонлар жарима майдонидан узоқлаштирилганда аввалига ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди, кейин қарорини ўзгартириб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди, у тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига теккан деб топди) аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Бу натижа ўйин охирига қадар ўзгармади.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида эртага Таиланд ва Ҳиндистон беллашади.
Осиё Кубоги
А гуруҳи, 1-тур
5 январь
БАА – Баҳрайн 1:1
Голлар: Аҳмад Халил (88 пен) – Ромайҳий (79)
Мавзуга оид
10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
11:24 / 29.08.2024
ОАВ: БАА банклари Хитой электроникаси учун Россиядан тўловларни блокламоқда
12:06 / 06.08.2024
БАА ва Франция етакчилари Яқин Шарқдаги кескинликни муҳокама қилди
21:38 / 24.04.2024