«Ўзбекистон» меҳмонхонасига харидор чиқди
Кувайтнинг Alshaya Group компанияси Ўзбекистонда меҳмонхона бизнеси билан шуғулланишга қизиқиш билдирмоқда. Хорижий компания яқин кунларда Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасида бўлган давлат улушини сотиб олиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
14 февраль куни компания ижрочи директори Муҳаммад ал-Шай бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигида музокаралар олиб борди. Учрашувда араб ишбилармонлари меҳмонхона бизнеси, хусусан «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат машҳур «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиши ҳақида хабар тарқатганди. 1974 йили қурилган меҳмонхона биноси 33 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. Бинода сўнгги реконструкция ишлари 2010 йили олиб борилган.
Мавзуга оид
16:43 / 27.12.2024
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024