Покистон ва Ҳиндистон яна бир-бирига ўт очди
Покистон Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатидаги аҳоли пунктларини ўққа тутди. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, воқеа Пунч округида маҳаллий вақт билан соат тахминан 06:00да (Тошкент вақти билан 05:30) содир бўлган. Ҳиндистон қўшинлари зарбани қайтаришган.
Бундан олдин, мамлакатлар ҳаво ҳудудидаги жанговар тўқнашувлар ҳақида хабар берилган эди. 26 февраль эрталаб Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайиши Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокхале бу зарба зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширганди.
Шундан сўнг, Ҳиндистон жавоб қайтариб, Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди.
Мавзуга оид
14:32
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024