Фарзандни қандай тарбиялаш керак?
Бугун фарзанд тарбиялаш сирлари билан ўртоқлашамиз.
Айтиш жоизки, агар ота-оналар ўзлари бахтли бўлишмаса, ҳаётдан миннатдор бўлган болани тарбиялай олишмайди.
Бахт мерос бўлиб ўтади.
Кўпчилик ота-оналар муаммолар фақат фарзандларида деб, ўзларини эса бегуноҳ санашади.
Кейин эса бир хил вазиятда бир-бирига зид икки хил шахс шаклланаётганидан нолишади: бири – муваффақиятли ва ўзига ишонадиган, бошқаси эса аксинча комплексларга тўла, “ичимдагини топ” ва агрессив. Ахир бу кимгадир эътибор ва муҳаббат берилмагани, бироқ бу фактни назардан четда қолдирилганини намойиш этувчи факт-ку.
Болани овқатлантириш, кийинтиришнинг ўзи етарли эмас.
Бу ғамхўрлик холос, тарбия эмас. Афсуски, кўпчилик ота-оналар буни етарли санайдилар.
Нима эксанг – шуни ўрасан.
Фарзандимиз қариганимизда биз унга болалигида қандай муносабатда бўлсак худди шундай муносабат билдиради.
Мактаб таълими стандарт фанларни ўрганиш билан чекланмаслиги лозим.
Болалар назарияни ёдлагандан кўра амалиётда ва катта ҳаётда амалга ошириши мумкин бўлган билимларни олиши муҳимроқ. Масалан, масъулиятлилик, қатъийлик, келиша олиш ва ўзгаларнинг вақтини қадрлашни ўрганиш.
Боланинг ёмон баҳо ҳақидаги кучли хавотири ота-онанинг баҳога бўлган муносабатинигина акс эттиради.
Агар ота-оналар боланинг ўқиш, спортдаги муваффақиятсизликларига хотиржам муносабат билдирса, болалар ҳам хатоларини худди шундай қабул қилади. Улар ҳам хотиржам, ўзларига ишонади, осон таълим олиб, муваффақиятли одамга айланади.
Болани характери учун эмас, хатти-ҳаракати учун жазолаш керак.
Агар фарзандингиз сиз сўраган ишни бажармаса, овозингизнинг борича бақириб, вазиятга фожиа тусини бермаслик керак: «Сен кимга ўхшаяпсан?!» Бунинг ўрнига болага унинг айби нима эканини тинчгина тушунтириш, планшет ёки компьютер каби мукофотидан маҳрум этиш лозим. Ана шунда болалар ўз хатти-ҳаракатлари учун масъул бўлишни ўрганадилар.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024