Ўзбекистон | 19:56 / 25.05.2019
61159
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бу ҳақда сессияда қатнашган Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Бобурмирзо Облақулов 1972 йил Каттақўрғон туманида туғилган бўлиб, Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрининг олдинги ҳокими Фурқат Раҳимов 23 май  куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид