Чирчиқда шартли жангарилар ҳужумини қайтариш бўйича махсус-тактик ўқувлар ўтказилди
Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида «Объектда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда террорчилик ва ёнғин содир бўлганда корхона маъмурияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик ўқуви ўтказилди.
Ўқувда Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари, «Ўрта Чирчиқ ГЭС Каскади» унитар корхонаси, Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ФВБ ҳамда Бўстонлиқ тумани ИИО ходимлари иштирок этди.
Режага асосан ҳарбий қисм офицерлар таркиби билан ҳафта давомида алоҳида ва биргаликдаги қўмондонлик-штаб тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Жанговар ҳаракатлар ўйин харитаси чизилиб, машғулотда фойдаланиш учун тайёрланди. Махсус-тактик ўқув икки босқичда амалга оширилди.
Машғулот ғоясига кўра, шартли душман жангарилари енгил автомобилда Тошкент—Сижжак йўлидаги Чирчиқ дарёсида жойлашган кўприкка қуролли ҳужум уюштирди. Ҳужум кўприкни қўриқлаётган ҳарбий хизматчилар томонидан қайтарилиб, шартли душманга талофат етказилади.
Машқ давомида режалаштирилган барча ўқув саволлар амалда бажарилди. Ҳарбий хизматчилар керакли кўникма ҳосил қилди. Бўлинма командирлари жанг мобайнида бўйсунувчиларни бошқариш кўникмаларини такомиллаштирди.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024
Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди
17:25 / 28.05.2024