Ўзбекистон | 18:40 / 13.06.2019
102624
2 дақиқада ўқилади

Мактаб формаси бекор қилиндими? 

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йили давомида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формасини мажбурий жорий этиш масаласи белгиланганди.

Kun.uz манбаси маълум қилишича, мазкур қарор ижро этиш муддати ортга сурилади, яъни мактабларда мажбурий форма жорий йилда татбиқ этилмайди.

Таъкидланишича, тегишли қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Қарор лойиҳасида мажбурий мактаб формасини татбиқ этиш муддати кечиктирилиши баён қилинган.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида ягона мактаб формаси бўйича фикри билдирганди.

«Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз», — деб ёзганди у.

Халқ таълими вазирлиги эса кам таъминланган оила фарзандлари учун харид қилинадиган қишки кийим-бош тўпламлари ўрнига мактаб формаси беришни таклиф этганди.

Аввалроқ, ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозимлигини эслатиб Адлия вазирлиги барчага эслатма қилганди.

Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарор ида ўқувчиларнинг таълим муассасаси биносида айнан бош кийимсиз юриши шартлиги кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳам сабаб бўлган. Ушбу масала эркин фуқаронинг виждон ва диний эркинликларига хилоф равишда маъқуллангани эътироз билан билдирилганди.

Мавзуга оид