Light | 11:40 / 18.06.2019
7159
1 дақиқада ўқилади

McDonald’s асаларилар учун энг митти «ресторан» очди

McDonald’s Швецияда McHive – тармоққа хос рестораннинг митти шаклини қурди. Аслида бу асалари уяси дея хабар бермоқда Adweek.

Тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи шу тариқа сайёра учун жиддий оқибатларга сабаб бўладиган асалариларнинг йўқолиши хавфига эътибор қаратмоқда.

Ҳашаротлар инсоният учун қимматли қишлоқ хўжалиги ўсимликларини чанглантиради, бироқ улар глобал исиш шароитлари, шунингдек, пестицид ва паразитлардан фойдаланганлик туфайли қирилиб кетмоқда.

Мавзуга оид