«Ўзагролизинг» АЖга янги раҳбарият тайинланди
«Ўзагролизинг» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 12 июлдаги 245-сонли мажлис баёнига асосан, «Ўзагролизинг» АЖга Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари тайинланди.
Жамият матбуот хизмати хабар беришича, Акром Исомиддинович Сулаймонов – «Ўзагролизинг» АЖ Бошқарув раиси этиб тайинланди.
А. Сулаймонов шу кунга қадар «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси Ижро этувчи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Бурхан Муминович Каримов – «Ўзагролизинг» АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Б. Каримов шу кунга қадар «Ўзмашлизинг» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти узоқ йиллардан бери қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида етказиб бериш билан шуғулланади ва мамлакатимиздаги етакчи лизинг компаниялардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024