Суриялик курдлар Мисрдан кўмак сўрашди
«Сурия демократик кенгаши» («Сурия демократик кучлари» (SDF)нинг сиёсий қаноти) Туркия Сурияда курд отрядларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётгани ортида Мисрдан кўмак сўради. Бу ҳақда ташкилот раисларидан бири Риёз Дарар маълум қилди.
Дарар 12 октябрда Миср ташқи ишлар вазири Сомиҳ Шукрий билан учрашув ўтказди. Учрашув Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг Туркиянинг Суриядаги амалиётига бағишланган фавқулодда саммитидан бир неча соат олдин бўлиб ўтган.
Дарарнинг таъкидлашича, у Қоҳирага Миср томони таклифи билан келган. “Биз бу тажовузга қарши бардош беришда кўмак берадиган ҳар қандай – сиёсий, ахборий ёрдамни сўрадик”, деб айтган курд сиёсатчиси.
Унинг айтишича, у Миср ташқи ишлар вазири билан суҳбатда “Сурия демократик кенгаши” ушбу тажовузни тўхтатиш учун ҳар қандай ечимга очиқлигини билдирган. “Биз қаршилик кўрсатишга аҳд қилдик ва ўзимизни, еримиз ва оилаларимизни ҳимоялашда давом этамиз”, деб таъкидлаб ўтган Дарар.
Туркия 9 октябрда Сурия шимолида курд отрядлари ва ИШИД жангариларига қарши “Тинчлик манбаи” деб номланган ҳарбий амалиётни бошлади.
Туркия баҳордан режалаштириб келган ушбу амалиётидан мақсад Суриянинг Туркия билан чегарадош ҳудудларини суриялик курдлар отрядларидан тозалаш, у ерда хавфсизлик ҳудудини ташкил қилиб, унда суриялик қочқинларни жойлаштириш ҳисобланади.
Анқара аввалроқ мамлакатда 4 млн қочқин борлигини ва уларни чексиз муддат сақлаб туролмаслигини айтган.
Мавзуга оид
13:13 / 09.11.2024
Миср Ўзбекистонда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024