Алишер Усмонов Намангандаги эҳтиёжманд оилаларга 12,5 миллиард сўм ажратди
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди.
«Тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатди. Наманган шаҳридаги 3000, Чуст туманидаги 1000, Наманган туманидаги 997та хонадон йўқланган. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.
Миллиардер томонидан ажратилган маблағ «Ўзмиллийбанк» пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилалар вакилларига етказиб берилди», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизматида.
Бундан аввалроқ Алишер Усмонов томонидан ажратилган 2,5 миллиард сўм Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 1000та оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
19:01 / 03.09.2024
Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
22:30 / 22.08.2024
Алишер Усмонов россияликларга нисбатан жорий қилинган санкциялар тескари самара берганини айтди
12:59 / 19.08.2024