Жамият | 11:05 / 01.06.2020
7831
3 дақиқада ўқилади

«Фриланс» акцияси – Aim.uz билан уйда қолиб пул ишланг!

«Фрилансерлик» – уйда ўтириб интернет орқали пул ишлаш бугунги кунда Ўзбекистонда оммалашмоқда.

Биз Сизга ҳудди шундай фойдали имкониятни тақдим этамиз:

Юртимиздаги оммабоп сайтларидан бири – Aim.uz «Фриланс» акциясини эълон қилади. Интернетни тушунган исталган ҳамюртимиз сайтга керакли маълумотни юклаб, бунинг учун ҳақ олишлари мумкин.

Акция ҳақида батафсил маълумот мана бу ерда!

Aim.uz ҳақида икки оғиз...

Ушбу сайт Ўзбекистондаги таълим порталлардан бири сифатида 5 йилдан буён айниқса ёшларга кўмаклашиб келмоқда. Ҳар ҳафта мазкур сайтга 100 мингга яқин фойдаланувчи киради ва минглаб мегабайт маълумот юклаб олади ёки юклайди.

Сайт бир нечта бўлимлардан ташкил топган:

1. Рефератлар бўлими. Ушбу бўлимда турли соҳа ва йўналишларга оид минглаб рефератлар жой олган. Шунингдек, бу ерда абитуриентлар учун турли хил тест материаллари ҳам мавжуд.

2. Тақдимотлар бўлимида талабалар учун соҳалар бўйича мавзуларга бўлинган тақдимот слайдлари жойлаштирилган.

3. Дарс ишланмалари – устоз ва мураббийларнинг севимли бўлими бўлиб, унда дарс ўтиш жараёни билан боғлиқ бўлган турли ҳужжат намуналари, жумладан дарс ишланмалари, тадбир ишланмалари, методик қўлланмалар, кўргазмали қуроллар жой олган.

4. Кейинги икки бўлим (IELTS ва CEFR) инглиз тилини ўрганувчиларга мослаштирилган бўлиб, уларда турли хил имтихонга тайёрлов китоблари, сўзлашув, ёзув, тинглаш, ўқиш ва грамматика кўникмалари бўйича маълумотлар жамланган.

5. Бизнес бўлими тадбиркорлик соҳасига қизиқадиган ҳамюртларимиз учун бўлиб, ундан бизнес режалар, шартнома ва турли ҳужжат намуналари ҳамда ўзбек ва рус тилларидаги бизнесга алоқадор энг сара китобларни кўчириб олишингиз мумкин.

6. Китоблар бўлимида ўзбек, рус, инглиз тилларидаги бадиий ва илмий адабиётлар ҳамда мактаб дарсликларининг энг сўнги нашрлари жой олган. Шунингдек сайтда электрон ҳужжатларни ўқиш ва таълимга оид бошқа зарур дастурлардан фойдаланиш мумкин.

Хуллас, зиё истовчилар учун Aim.uz катта маълумотлар базаси – «онлайн энциклопедия»дир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид