Жамият | 10:20 / 02.06.2020
10158
3 дақиқада ўқилади

“Ўзагросуғурта”: мирзаободлик балиқчининг 138 млн сўмлик зарари қопланди

Фото: Ўзагросуғурта

Умиджон Бойбеков тошқин юз бергандан бир ой ўтиб, шу ҳафта ўзининг балиқчилик фаолиятини қайта тиклаш ва  200 гектардан ортиқ хавзани тозалашга қарор қилди. Иш кўлами кўп вақт ва харажат талаб қилгани боис, у зарур техника воситалари давлат томонидан бепул таъминланишидан умидвор.

—   Ўзбекистон бозордаги энг харидоргир зоғора, амур ва дўнгпешона балиқ турларидан тахминан 500 тонна етиштиришни мўлжалланган эдик. Афсуски,  кўрилган умумий зарар 3 миллиард сўмдан ошиши мумкин”, дейди телефон орқали суҳбатда “Навруз қут барака” МЧЖ раҳбари У.Бойбеков.

Балиқчилик мавсумий бизнес. Шунинг учун фермер хўжалигига муваққат ишчилар ёлланади. Мавсумга қараб 5-30 нафаргача ишчи кучи талаб этилади. Кузда балиқ сотиш бошланади. Балиқ турига кўра, нарх-навоси 25-35 минг сўм қийматда сотилади.

—   Мирзаобод балиқчиликка ихтисослашган район. Бизнинг “Мирзачўл” маҳалламизда йўқ деганда 40 тача шундай фермер сув тошқинидан зарар кўрди. Энг ёмони, уларнинг 50-60 фоизида на ҳовуз ва на балиқлар суғурталанмаган. Шундан келиб чиқиб, аксарият тадбиркор ва фермерлар фаолиятини давом эттириш учун Ҳукуматдан ёрдам сўрашга мажбур, — дея муаммонинг бошқа муҳим томонига эътибор қаратди Умиджон ака.  

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти “Навруз қут барака” МЧЖга қарашли балиқчилик ҳавзаси ва биноларига етказилган зарар бўйича 138 миллион сўмлик суғурта қопламаларини тўлиқ амалга оширди.

Таъкидлаш жоиз, глобал иқлим ўзгариши муаммоси фавқулодда вазият содир бўлишини тобора одатий ҳолга айлантирмоқда. Қаттиқ қор-ёмғир, дўл ёғиши, ҳаддан ташқари жазирама, қурғоқчилик, кучли шамол, ёнғин ёки тошқин оқибатлари фермер хўжаликларининг уйлари ва тирикчиликларига таҳдид солмоқда.

Фермерлар ҳамон фалокат билан курашмоқда. Ақлли тадбиркор бундай курашни анча аввалроқ бошлайди. “Ўзагросуғурта” АЖ гаровга қўйилган мулким учун товонни тез фурсатда фермер хўжалиги ҳисоб рақамига кўчириб берди. Бу билан кўрилган зарарнинг бир қисми қопланади, холос. Кеч бўлсада билдимки, ҳақ қайси бизнесмен фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ ҳатарларни доим суғурталаши ва молиявий хизматлардан доимо фойдаланиши маъқул. Зеро, фавқулодда ҳолатларда давлат ёрдамига кўз тикиш ҳақиқий тадбиркор учун вазиятдан чиқишнинг энг мақбул йўли эмас, деб фикрини якунлади тадбиркор У.Бойбеков.

“Ўзагросуғурта” компанияси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг бизнеслари тўхтаб қолмаслиги ва молиявий ҳолати тезроқ тикланиши учун аниқланган зарарлар қисқа муддатларда қопланишига эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги бир ой ичида табиий офатлар учун тўланган суғурта товони қарийб 5 миллиард сўмни ташкил қилди.

“Ўзагросуғурта” АЖ Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид