Жамият | 17:00 / 11.06.2020
6919
8 дақиқада ўқилади

Илк бор онлайн форматда "Кварц" АЖга бағишланган эмитент куни ўтказилди

"Кварц" АЖ – узоқ йиллик тарихга эга, шиша саноатида етакчи компания. 2018 йилда IPO орқали "Тошкент" РФБда ўз акцияларини жойлаштирган ва обуна кампаниясини 54,11% билан якунлаган биринчи эмитент.

2019 йилда "Кварц" АЖ акциялари яна бир бор давлат улушини (SPO) сотиш учун фонд биржасига қайтади, обуна кампанияси натижаси эса 101,4% ташкил қилади.

Тадбир Freedom Finance томонидан "Тошкент" Республика фонд биржаси билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг тавсияларига биноан ташкил этилди.

"Эмитент куни" коронавирус пандемияси туфайли чекловлар сабаб биринчи бор интернет орқали онлайн тарзда ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978 сонли фармонига биноан, акциядорларнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишлари ва аудиторлик текширувларини 2020 йил 1 октябргача, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилди.

Эмитентлар кунида заводнинг бугунги ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди, маърузачилар шунингдек фонд бозоридаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдилар ва инвесторларнинг саволларига жавоб бердилар.

"Тошкент" РФБ бошқаруви раиси Бекзод Усмонов кириш сўзи билан фонд бозорини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида шаффофлик зарурлигини таъкидлади:

"Бугунги кунда "Кварц" АЖ фонд бозорида энг фаол эмитентлардан бири ҳисобланади. Фаоллик ҳақида гап кетганда, бу нафақат қимматли қоғозларнинг биржа савдосида иштирок этишини, балки унинг акциядорлари ва инвесторлари учун корпоратив ҳаракатларнинг шаффофлигини таъминлашни ҳам англатади. Биз ҳаммамиз заводнинг қимматли қоғозларини иккита оммавий таклифини эслаймиз: 2018 йилда IPO ва 2019 йилда SPO. Road Show давомида завод вакиллари фонд бозори профессионал иштирокчилари ва сармоядорлар билан очиқ тарзда суҳбатлашдилар".

"Кварц" АЖ бошқаруви раиси в.б. Акмал Бўриев йиғилганларни корхона фаолияти билан таништирди, 2019 йил якунлари ва келгуси ривожлантириш режалари ҳамда янги флоат линия қурилиши ҳақида батафсил гапириб берди:

"Қурилиш якунланиши ва маҳсулот ишлаб чиқарилиши 2020 йил 4-чорагида режалаштирилган, шундан кейин соф фойда 2-3 мартага ошиши кутилмоқда. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз иқтисодиётнинг кўп соҳаларига таъсир кўрсатди, шиша ишлаб чиқариш ҳам бундан мустасно бўлмади. Маҳсулотларнинг нархи ва талаби пасайди. Карантин логистика тизимида узилишларни келтириб чиқарди, бу эса завод омборида ишлаб чиқарилган шиша маҳсулотларининг тўпланишига олиб келди. Аммо бу вазиятда, ишлаб чиқариш ҳажми пасаймади ва ишлаб чиқариш жараёни ҳам тўхтамади. Агар талаб пандемиядан олдинги даражага қайтса, маҳсулотимиз нархи ҳам ошади. Бунга шиша импортида имтиёзларни бекор қилиш ва чеклаш ёрдам бериши мумкин".

Янги флоат линия йилига 22,2 миллион квадрат метргача текис шиша ишлаб чиқаради. Режаларни амалга ошириш учун шиша эритиш печининг қуввати кунига 400 тоннагача оширилади. Бундай ҳажм Ўзбекистоннинг юқори сифатли ясси ойналарга бўлган ички эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, маҳсулотни экспортга ҳам юбориш имкониятини беради.

Янги линиянинг қурилиши учун компания 70 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди.

2018 йилда даромадлар 300 миллиард сўмни, 2019 йилда эса 247 миллиард сўмни ташкил этди. 2018 йилда соф фойда 83 миллиард сўмни, 2019 йилда эса 39 миллиард сўмни ташкил этди. 2019 йилда активларнинг даромадлилиги 2018 йилдаги 26 фоизга нисбатан 9 фоизни ташкил этди.

«Freedom Finance» таҳлилчилари ва экспертларининг фикрига кўра, юзага келадиган мажбуриятлар ва янги линиянинг қурилиши яқин келажакда компаниянинг соф фойдаси ва рентабеллигини пасайтиради, аммо ишлаб чиқаришни сезиларли даражада кенгайтирилиши келажакда эркин пул оқимларига ижобий таъсир қилади.

Янги линиянинг ишга туширилиши билан экспертлар ЭБИТ, РОИC ва даромадларининг тез ўсишини кутмоқдалар, дея шарҳлайди Ўзбекистондаги Freedom Finance жамиятининг ижрочи директори Эвгений Можейко.

"Кварц" АЖ акцияларининг нархи 2019 йилнинг биринчи ярмида акцияларнинг қўшимча эмиссияси сабабли тезда тушди, яъни заводнинг мавжуд акциядорларига соф фойдани тақсимлаш ҳисобига акциялар бирга-бир чиқарилиб муомаладаги мавжуд акциялар сонини икки баравар оширди. Бу эса «Кварц» АЖ акцияларининг ликвидлилигини оширди ва уларни янада жозибадор қилди.

2019 йил декабр ойида "Кварц" АЖнинг SPOсидан сўнг завод акциялари нархи туша бошлаган, бу заводнинг фундаментал нархига ва ушбу инвестицияларнинг жозибадорлигига боғлиқ бўлмаган бир қатор омиллар туфайли юзага келди.

Булар – янги линия қурилиши учун капитал харажатларнинг кўпайиши ва коронавирус пандемияси туфайли карантин билан боғлиқ бўлиб, бу бизнес ҳаётини фалаж қилган ва кўплаб одамларни жамғармаларсиз қолдирган, шу сабабли одамлар акцияларини ўша даврдаги ҳар қандай нархда сотишган. Биз карантин чекловлари бутунлай олиб ташланиб, мамлакат ўзининг аввалги ҳаётига қайтганидан кейин тез орада бозор ҳолатининг нормаллашишини кутмоқдамиз.

Тадбир видеолавҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: 

Фонд бозори янгиликлари: t.me/FREEDOM_finance

Сармоя киритиш масалалари бўйича 1135 рақамига қўнғироқ қилинг

Изоҳ: Қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларга эгалик қилиш ҳар доим таваккаллар билан боғлиқ: қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг қиймати ўсиши ҳам, тушиб кетиши ҳам мумкин. Инвестиция объекти сифатида қимматли қоғозларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари инвесторнинг таваккалчилиги ҳисобланади.

Freedom Finance ҳақида

Freedom Holding Corp. – ўзининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги «Freedom Finance» шўъба корхоналари орқали молиявий фаолият, турли брокерлик амалиётлари, инвестиция масалалари бўйича консултациялар, қимматли қоғозлар савдоси, ишончли бошқарув ва андеррайтинг хизматларини кўрсатадиган холдинг.

Компания Қозоғистон фонд биржаси (KASE), Astana International Exchange  (AIX), Москва биржаси (MOEX), Санкт-Петербург биржаси (SPB), «Тошкент» Республика фонд биржаси (UZSE) ва Украина биржасининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Компания бош офиси Алматада (Қозоғистон), қўшимча офислари Россия ва Америка Қўшма Штатларида жойлашган.

Компания Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Украина, Ўзбекистон, Германия ва Кипрдаги 70та филиали орқали 133 мингдан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади ва ўз мижозларига савдо ва ҳисоб фаолияти учун TraderNet мобил платформаси билан ишлаш имкониятини тақдим этади.

Ўзбекистонда Freedom Holding Corp компанияси «Freedom Finance» МЧЖ ХК шўъба корхонасига эга. Филиаллар тармоғи Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши ва Нукус шаҳарларини қамраб олган. Компания стратеглари томонидан ишлаб чиқилган дастурлар сармоядорларни кейинчалик йирик миллий корхоналарнинг ҳамегаларига айланишлари учун ўз молиясини тўғри бошқаришни ўргатади. Компания барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин бўлган семинар дастурларини амалга оширади.

"Кварц" АЖ ҳақида

"Кварц" АЖ 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё минтақасидаги шиша буюмлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири. Асосий маҳсулотлари – бу автомобилсозлик саноати учун ойна, қурилиш ойналари, шиша буюмлардир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид