Сарвар Каримов касалхонага жойлашганини хабар қилди
Сарвар Каримов ўзи, акаси ва синглиси касалхонага ётқизилганини айтди. У аввалроқ отаси коронавирусдан вафот этгани ҳақида ёзганди.
Ўзбекистонлик таниқли киноижодкор Сарвар Каримов касалхонага ётқизилганини айтди. Бу ҳақда режиссёр твиттердаги саҳифасида ёзган. Унинг айтишича, ҳозирда «Нуроний» санаториясида даволанмоқда.
«Мени, акамни ва синглим Юнусободдаги «Нуроний» санаториясига жойлашдик. 8та қаватга битта инфекционист ва иккита терапевт бор экан. Бечораларнинг аҳволи бизникидан бадтар. Бошқа врачлар йўқ, уколлар йўқ, аппаратлар йўқ. Сабр қилишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ.
Менга ҳамдардлик билдирган ва сабр тилаган барчага раҳмат. Ҳозир «Нуроний» санаториясида даволаняпмиз. Врачлар жуда кам, бутун шифохонага атиги 3-4 киши. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти, аммо уларга ҳам қийин. Чарчаб адойи тамом бўлган ҳаммаси. Шифокорларни асранг, каттаконлар.
Ваъда қилинган миллионлар берилдими, опа, десам индамай пастга қараб қўйишди... Кўпчилик врачлар ишга чиқмай қўйишган, ишлаётганларга фақат сабр тилаш мумкин. Ўз ҳаётини ҳавф остига қўйиб, яна ҳамма беморларнинг таънасини эшитиб, тишни тишга қўйиб ишлашяпти. Барака топишсин.
Яхшиям дабдурустдан ер қимирламади, осмондан комета тушмади. Ярим йилдан буён бутун дунё кўриб турипти нималар бўлаётганини. Бизни «тепа»дагилар кўрми, карми, билмадим... Шунча пайт тайёргарлик кўриш ўрнига нима қилишди экан, ҳайронман. Худодан уларга инсоф сўрайлик, яхшилар», деб ёзган Сарвар Каримов твиттердаги саҳифасида.
Мавзуга оид
11:12 / 21.09.2023
“Цензура ва мафкура тиқиштиравериш оқибати” — ижодкорлар ўзбек киносидаги савиясизлик ва уни қандай қутқариш мумкинлиги ҳақида
15:02 / 23.04.2021
Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича кетма-кет иккинчи кун рекорд қайд этилди
11:05 / 23.04.2021
Карантин: Андижон давлат университетида ўқиш жараёнлари онлайн тартибга ўтказилди
17:40 / 22.04.2021