Жаҳон | 18:54 / 17.09.2020
5597
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши Қозоғистонда ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари бошланди

 Хабар қилинишича, биринчи ва иккинчи босқичда 244 нафар кўнгилли эмланади.

Фото: РИА Новости

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Фан қўмитасининг биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти ишлаб чиққан QazCovid-in коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник синовлари бошланди", - дейилади хабарда.

 Хабарда айтилишича, биринчи ва иккинчи босқичда 244 нафар кўнгилли эмланади.

Вазирликнинг эслатишича, 26 июлда дастлаб етти, сўнгра яна 20 нафар олим вакцина билан эмланган. Уларда ўсувчи иммунитет ҳосил бўлган, таҳлил натижалари вакцинанинг хавфсиз ва юқори иммуногенлигини кўрсатган. 

 ЖССТ 15 май куни Қозоғистоннинг коронавирусга қарши инактивлаштирилган вакцинасини номзод вакциналар рўйхатига, 29 августда эса клиник синов ўтказиш рухсат берилган вакциналар қаторига киритганди.

Мавзуга оид