Ўзбекистон | 23:41 / 19.09.2020
22998
2 дақиқада ўқилади

«Straus House»дан жабрланганларнинг пулларини қайтариш бошланмоқда

«Straus House» МЧЖдан жабр кўрган фуқароларга етказилган зарарни уларнинг номига очилган (очиладиган) ҳисоб-рақамларига ўтказиш бўйича МИБнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Фото: KUN.UZ

МИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари И.Исроилов ва бошқаларнинг ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи деб топилган 347 нафар фуқарога 7 млрд 100 млн сўмдан ортиқ моддий зарарни ундириб бериш юзасидан ижро иши қўзғатилган.

Ҳозирда «Straus House» МЧЖдан жабр кўрган фуқароларга етказилган зарарни уларнинг номига очилган (очиладиган) ҳисоб-рақамларига ўтказиш бўйича МИБнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Жабрланган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан 21 сентябрдан бошлаб соат 9-00 дан 18-00 га қадар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари сўралган:

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни «Straus House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан суд жараёни ниҳоясига етганди.

Суд ҳукми билан жамият таъсисчиси И. Исроилов ва унинг жиноий шериклари ЖКнинг тегишли моддалари билан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга оид