Ўзбекистон | 15:17 / 04.02.2021
29986
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда президент бор»

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди ва уларни ўз фаолиятида ҳеч нарсадан қўрқмасликка ва доим адолат тарафида бўлишга чақирди. 

«Сизлар менга кўмакчи, елкадошсиз. Ютуғимизни ҳам, камчилигимизни ҳам халқимизга адолат билан етказувчи куч деб биламан.

Сизлардан битта нарсани илтимос қиламан, изланишдан эрингманглар, адолатни халққа етказишдан қўрқманглар. Ортингизда президент бор. У замонлар ўтиб бўлди. Энди орқага йўл йўқ. Фақат адолат, адолат, фақат ҳақиқат! Қанча кўп ҳақиқатни етказа олсак, шунча кўп манфаат бўлади.

Тўғри, бугун кимдир сизларни ёмон кўрар. Лекин сиз ёзган гапларни ёқтирмаган раҳбарлар барибир бориб тўғрилайди ўша муаммони. Барибир адолат мезони ўрнатилади. Бу дегани ислоҳотларимиз, мурожаатномада айтилган гаплар рост эканку, қилса бўлар эканку деган ибора пайдо бўлади», деган президент.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 декабр куни Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатида оммавий ахборот воситалари тобора «тўртинчи ҳокимият»га айланиб бораётгани, улар нафақат мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни, балки долзарб муаммоларни ҳам ёритиб бораётганини таъкидлаган эди.

Мавзуга оид