Ўзбекистон | 09:51 / 15.03.2021
12367
1 дақиқада ўқилади

«Ўзстандарт» ўйинчоқ тўплами бўйича огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзстандарт» агентлиги ёш оналарга «қуролли ўйинчоқлар тўплами» бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Агентлик хабарига кўра, маҳсулот жиддий кимёвий таҳдидга эга ҳисобланади.

Таъкидланишича, маҳсулот номи - Shooting Game, ишлаб чиқарувчи давлат -  Хитой. Тўплам пластик нишон, ўйинчоқ телефон, пластик ўйинчоқ тўппонча ва 3та сўрғичли снарядлардан иборат.

Хавфли томони - ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) (ўлчов қиймати - оғирлигидан 5,1 фоиз) ва дибутилфталат (DBP) (ўлчов қиймати - оғирлигидан 11 фоиз) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди.

«Ўзстандарт» маълумотига кўра, хабарнома Венгриядан тарқатилган.

Мавзуга оид