Ўзбекистон | 18:25 / 15.06.2021
3561
2 дақиқада ўқилади

Бухорода телекоммуникация тармоғидан ноқонуний фойдаланган уч нафар талабага жиноий иш қўзғатилди

Бухорода телекоммуникация тармоғидан ноқонуний фойдаланган уч нафар талабага жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тадбири давомида, Бухоро тиббиёт институти талабаси Ғиждувон тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Н.Н., маҳалладоши, Бухоро давлат университети талабаси, 2001 йилда туғилган А.Э. ва унинг курсдоши Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ҳ.Ф.лар ушланган.

Қайд этилишича, улар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний даромад олиш мақсадида вақтинча яшаб келган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасидаги ижара уйда ўзларига тегишли бўлган «Redmi 6A», «Redmi Note 9», «Samsung A11» русумли уяли телефонлар хотирасига «SimCash» дастурини ўрнатган. Сўнг, халқаро трафикни ўтказиш мақсадини кўзлаб, телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш жиноятини содир этган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.Н., А.Э. ва Ҳ.Ф. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 278⁷-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид