Жаҳон | 22:26 / 01.09.2021
13459
1 дақиқада ўқилади
Эрон ва Покистон чегарасида минглаб афғонлар тўплангани маълум қилинди
Афғонлар “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагандан кейин мамлакатдан чиқиб кетишга уринишмоқда. Кобул аэропорти ёпилгандан кейин одамлар қўшни давлатларга қуруқлик орқали ўтмоқчи.
Афғонистоннинг кўплаб фуқаролари Кобул аэропортидан эвакуация ишлари тўхтатилгандан кейин ҳар қандай йўл билан мамлакатни тарк этишга уринмоқда. Одамлар Покистон ва Эрондаги чегара ўтиш жойлари томон йўналмоқда.
“Кўплаб одамлар чегаранинг Афғонистон томонида эшиклар очилишини пойламоқда”, деб айтган Покистон ҳукуматининг Торкхам чегара ўтиш жойидаги вакили.
Шунингдек, Афғонистон ва Эрон чегарасидаги Ислом-Қалъадаги чегара ўтиш жойида кўплаб афғонлар кузатилмоқда.
Мавзуга оид
00:51
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:32 / 14.11.2024
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024