Ўзбекистон | 16:34 / 04.11.2021
17553
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланган «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолди

Жорий йилнинг 3 ноябр куни Тошкент – Бухоро йўналишидаги рейсда ҳаракатланган «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 3 ноябр куни соат 22:23да Тошкент – Бухоро йўналишидаги 766-сонли рейсда ҳаракатланган «Афросиёб» поезди режадан ташқари сафар давомида 4 дақиқага тўхтаб қолган. 

Мазкур ҳолат борт тизимидаги носозлик туфайли юзага келган. Поезд машинистлари бортдаги барча қурилмаларни бошқариш тизимини тўлиқ қайта ишга туширган. 

«Айнан шу вақтда йўловчилар томонидан олинган видеода: «Бизда тезюрар «Афросиёб»да ҳам свет ўчади» дея киноя фикр юритдилар. Борт тизими қайта ишга туширилгач, поезд ўз йўлида давом этди ва «Бухоро» темирйўл вокзалига етиб борди», дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотида.

Билдирилишича, замонавий, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ҳаракатни ташкил қилиш билан боғлиқ барча хавфсизлик талаблари ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид