Жаҳон | 11:23 / 21.11.2021
7284
1 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтида портлаш содир бўлди

Портлаш шаҳар марказида, президент саройи яқинида содир бўлган.

Фото: Reuters

Сомали пойтахти Могадишода кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Goobjoog News портали хабар бермоқда.

Портлаш шаҳар марказида, президент саройи яқинида содир бўлган.

Портал маълумотига кўра, портлаш оқибатида сомалилик таниқли журналист Абдиазиз Афкира ҳалок бўлган. У Radio Muqdisho радиостанцияси раҳбари эди.

Ўз навбатида, Garowe портали бир неча киши, жумладан, давлат телеканали раҳбари жароҳатланганини ёзмоқда. Хабар қилинишича, портловчи қурилма унинг машинасига ўрнатилган бўлган.

Мавзуга оид