Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар автоматлаштирилган тизим орқали инсон омилисиз ўтказилади
Келгусида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар республика бўйлаб босқичма-босқич хусусий марказларда амалга оширилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Қайд этилишича, президентнинг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.
ЙҲХББ маълумотига кўра, тез орада Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган хусусий имтиҳон марказлари ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон факторидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
“Келгусида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар республика бўйлаб босқичма-босқич хусусий марказларда олинади. Бу эса фақат назарий ҳамда амалий билимлар билангина ҳайдовчилик ҳуқуқини қўлга киритиш мумкин, дегани.
Шу сабабли, барча автомактаблар маъмуриятидан ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз”, дейилади ахборотда.
Мавзуга оид
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:03 / 01.06.2024
"Права" олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
07:14 / 15.05.2024