Жамият | 12:01 / 11.12.2021
19125
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Рақамли ANORBANK янги мобил иловасини тақдим этди

Янги иловада UzCard ва HUMO карталарига бир ойда 5 млн сўмгача ФОИЗСИЗ пул ўтказиш мумкин.

Фото: Anorbank

Бугунги кунда ҳар биримиз кундалик юмушларга имкон қадар камроқ вақт сарфлашга интиламиз. Бунда пул билан боғлиқ масалаларни ечишга банк иловалари бизга ёрдам беради. Бироқ, ҳатто энг функционал иловалар ҳам фойдаланувчининг барча эҳтиёжларини доимо қондира олмайди.

ANORBANK ўз олдига фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондира оладиган илова яратиш каби улкан вазифани қўйди. Банк маркетологлари истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини узоқ муддат давомида ўрганиш натижасида, маҳсулотни тўлиқ қайта кўриб чиққан ҳолда, мижозларнинг асосий истак ва эҳтиёжларини аниқлаб олдилар. Иловага мутлақо янги функциялар ва имкониятлар қўшилди. Янги маҳсулотнинг ўзига хослиги айнан шундадир.

Ҳатто тажрибасиз смартфон фойдаланувчилари учун ҳам иловани тушуниш қийин бўлмайди. Дастур интерфейсини иложи борича қулай ва тушунарли қилиш асосий мақсад қилиб олинган. 

Илова интернет мавжуд бўлган дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, мижозларга ўз маблағларини бошқаришни таклиф қилади. Смартфон орқали коммунал хизматлар, мобил алоқа, интернет учун тўловларни амалга ошириш, муддатли тўлов картасини очиш, валюта конвертациясини амалга ошириш, тўловлар тарихини кўриб бориш ва бошқа кўп амалиётларни бажариш мумкин.

Фото: Anorbank

Янги иловада узоқ кутилган – пулни бир картадан бошқа картага комиссиясиз ўтказиш имконияти қўшилди. Бу маблағни сезиларли даражада тежаш ва ортиқча тўламаслик имконини тақдим этади. Энди ANORBANK иловасида UzCard, HUMO карталарига бир ойда 5 млн сўмгача пулларни 0% дан юбориш мумкин.

Яна бир қулайликлардан бири бу ANORBANK мобил иловасида Россия банкларининг исталган карталаридан Ўзбекистоннинг исталган банк карталарига халқаро пул ўтказмаларни амалга ошириш хизмати.

Яъни, ҳар қандай Россия банкининг VISA, MasterCard ва МИР тўлов тизимларининг карталаридан Ўзбекистонга пул юбориш мумкин. Ўтказма ANORBANK мобил иловасига Россия банк карталарини қўшиш орқали амалга оширилади. Маблағлар автоматик конвертация қилиниб, Ўзбекистоннинг UzCard ва HUMO карталарига ўтказилади.

Фото: Anorbank

Трансчегаравий ўтказмаларининг афзалликларига:

  • Хавфсиз. Пул ўтказиш операциялари фақат 3D-Secure технологиясини қўллаб-қувватлайдиган карталарда мавжуд;
  • Тезкор. Пул ўтказмаси онлайн тарзда амалга оширилади, шунинг учун пул олувчига дарҳол етиб боради;
  • Замонавий. Уйингиздан чиқмасдан пул юборишингиз ва қабул қилишингиз мумкин;
  • Фойдали. Ўтказма комиссияси бошқалардан анча паст;
  • Қулай. Пул ўтказмасини ҳам рублда ҳам сўмда амалга оширишингиз мумкин.
Фото: Anorbank

Банкнинг барча имкониятларини баҳолаш учун эса, бепул TRIA картасини тўғридан тўғри илова орқали очиш мумкин, ушбу карта қисқа вақтда мутлақо бепул очилади ва бепул етказиб берилади. Буюртмалар 24/7 тарзда қабул қилинади.

TRIA картаси ёрдамида сиз:

  • Банк ҳамкорларида кешбэкларга эга бўлишингиз мумкин.

Янги ANORBANK иловаси – энг муҳим молиявий амалиётларни ўз зиммасига олувчи ишончли ёрдамчингиз. Энди ҳеч қандай навбатлар ва узоқ кутишларсиз. Илованинг янги ноёб имкониятларини ўзлаштириб олинг ва ANORBANK билан вақтингиз ҳамда маблағингизни тежанг!

ANORBANK билан эркин яшанг!

Иловани қуйида ҳаволалар орқали кўчириб олинг:

Android қурилмалар учун: Google Play'даги Anorbank иловаси

Apple қурилмалари учун: App Store'даги Anorbank иловаси

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид