Ўзбекистон | 07:50 / 13.12.2021
19324
1 дақиқада ўқилади

1 январдан Тошкентда автобус ва метрополитенда йўлкира нархи ошиши кутиляпти

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкирани нақд пул орқали тўловларни амалга оширишда 1 700 сўм миқдорида белгилаш режалаштирилмоқда.

“Йўлкира ҳақи йиғилишида шаффофликнинг таъминланиши шаҳар жамоат транспортида нақд пул орқали тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сони камайиши эвазига транспорт карталаридан фойдаланувчиларнинг сони ва улардан тушадиган маблағларнинг кескин ўсишига, улар томонидан чекланган тарифлар асосида кўриладиган зарарлар миқдорининг камайишига олиб келади”, дейилади лойиҳада.

Таъкидланишича, 2022 йилда янги тарифларнинг жорий этилиши натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга биноан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройлари ҳамда “Тошкент метрополитени” УКнинг кутилаётган умумий зарари миқдори камайиши эвазига шаҳар маҳаллий бюджетида 128-130 млрд сўм миқдорида маблағлар тежалиши кутилмоқда.

Мавзуга оид