Жаҳон | 14:24 / 28.12.2021
5225
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг яна бир шаҳрида қатъий чекловлар жорий этилди

Аввалроқ аҳолиси 13 млн кишилик Сиан шаҳри дезинфекция қилиниши айтилганди. 

Фото: Getty Images

Хитойнинг Яньан шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли бир неча юз кишига уйларини тарк этмаслик буюрилди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Сиан шаҳридан уч юз километр масофада жойлашган Яньанда қатъий чекловлар жорий этилмоқда.

Аввалроқ аҳолиси 13 млн кишилик Сиан шаҳри дезинфекция қилиниши айтилганди

Охирги 3 кунда шаҳарда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 3 марта ошган. Шу сабабли коронавирусга қарши курашиш маҳаллий маркази шаҳарда дезинфекция ишларини ўтказишга қарор қилган.

Хитойда "омикрон" штаммини юқтириш билан боғлиқ еттита ҳолат қайд этилган.

Мамлакатда ўтган суткада 209та коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланган.

Мавзуга оид