Ўзбекистон | 12:17 / 24.01.2022
2066
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда кўп миқдорда психотроп дорилар сотаётган фуқаролар қўлга олинди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида кўп миқдорда психотроп дорилар сотаётган фуқаролар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 21 январь куни Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Буюк Ипак йўли кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Б.У. ва Э.Р. 1 008 дона кучли таъсир қилувчи “Регапен 300 мг” номли психотроп дори воситаларини 23 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир якунида жами 1 120 дона “Регапен 300 мг” психотроп дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу аниқланган ҳолат бўйича терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда “Трамадол” психотроп дорисини олиб юрган шахс ушланди

Мавзуга оид