Ўзбекистон | 19:27 / 01.04.2022
34229
1 дақиқада ўқилади
Дилшод Эшнаев ишдан кетди. Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Дилшод Омонқулович Маматқулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.
Дилшод Маматқулов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари эди.
Маълумот учун, муқаддам Давлат хавфсизлик хизматида ишлаган Дилшод Эшнаев 2019 йил сентябрида Нуриймон Абулҳасан ўрнига Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024