Ўзбекистон | 11:11 / 26.08.2022
4103
1 дақиқада ўқилади

Никоҳдан ажрашиш ҳолатлари энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилмоқда

2022 йил январь-июль ойларида республика бўйича 28 507 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. 

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди – 3432 та.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 3041 та никоҳдан ажрашиш ҳолати кузатилган бўлса, Тошкент вилоятида бу рақам 2971 тани ташкил қилди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Фарғона вилояти – 2955 та;  
  • Андижон вилояти – 2896 та; 
  • Наманган вилояти – 2499 та;  
  • Қашқадарё вилояти – 2270 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1608 та; 
  • Бухоро вилояти – 1605 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 1216 та;
  • Хоразм вилояти – 1183 та; 
  • Сирдарё вилояти – 1041 та;
  • Жиззах вилояти – 954 та;  
  • Навоий вилояти – 836 та. 

Мавзуга оид