Ўзбекистон | 13:24 / 14.11.2022
5483
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:01 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 40,51 градус шимолий кенглик; 72,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 304 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хўжаобод туманида 2-3 балл, 17 км;
  • Булоқбоши туманида 2-3 балл, 20 км;
  • Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.

Мавзуга оид